рейтинг курилиш пудрат ташкилотлари
Лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари электрон рейтинги юритилади
Ҳукумат қарори билан лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтинги юритилиши белгиланмоқда. Тендер савдолари айнан мазкур рейтинг натижаларига кўра ўтказилади ва савдоларда юқори ўринда турувчи ташкилотлар устунликка эга бўлади.
Ҳужжатга мувофиқ, Қурилиш вазирлиги шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун тегишли лицензияга эга юридик шахслар рўйхатини шакллантиради ва «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимида ташкил этилган рейтинг дастурига жойлаштиради. Рейтинг учун зарур маълумотларни беш кун мобайнида вазирлик ва идоралар ахборот тизими билан интеграциялаштирилган дастурий таъминот воситасида киритади. Қурилиш вазирлиги эса мазкур маълумотлар асосида «Шаффоф қурилиш» тизими кўмагида рейтингни автоматик равишда ҳисоблаб чиқади. Натижалар вазирлик сайтида эълон қилиб бориши белгиланган.
Қурилиш вазирлиги Матбуот хизмати раҳбари Жамолиддин Қаландаров «Газета.uz» мухбирига мазкур рейтинг натижалари танлов савдоларида [тендер] қўлланилиши, рейтингда юқори ўринда турувчи ташкилотлар танлов иштирокчилари орасида устунликка эга бўлишини маълум қилди.
Шу билан бирга, қарорга мувофиқ, «Лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтингини ҳисоблаш ва юритиш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланмоқда.
Унга кўра, қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтинги уларнинг салоҳиятидан келиб чиқиб, 6 та гуруҳдан иборат меъзонлар билан ўлчанади ва ўзида 71 та кўрсаткични қамраб олади. Салоҳиятни аниқлашда ташкилотнинг малакали мутахассилари, молиявий кўрсаткичлари, бажарган ишларининг сифати, иш тажрибаси, техник базаси, рақобатдошлилиги каби мезонлар инобатга олинади.
Рейтинг баллари тегишли кўрсаткичлар бўйича энг юқори баллга эга бўлган лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари аниқланади. Ҳар бир мезон кўрсаткич баллар [фоизлар] йиғиндисидан иборат ва улар ташкилотлар рейтингини аниқлаб беради.
Лойиҳа-қидирув ташкилотлари рейтинги — корпоратив бошқарув тизими, молиявий барқарорлиги, самарадорлиги ва соҳадаги фаоллиги, фаолият натижадорлиги, ишлаб чиқариш самарадорлиги ҳамда соҳага оид бошқа мезонлардан иборат 25 та кўрсаткич бўйича аниқланади.
Қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтинги — кадрлар сиёсати [23%], молиявий кўрсаткичлари [21,5%], рақобатбардошлиги [20%], иш тажрибаси [16%], моддий техник база [10%], меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги [6,5%], технологиялаштириш [3%] каби гуруҳ мезонларида 20 та мезон ва 60 та кўрсаткичда аниқланади.
Графика: Қурилиш вазирлиги ахборот хизмати.
Қурилиш-пудратчи ташкилотлар рейтинг натижалари ишончлилик тоифаси бўйича А, B, C, D даражаларига, улар ўз навбатида рейтинг баҳосига ажратилган. Ишончлилик даражаси эса биринчи, иккинчи ва учинчи тоифаларда юқори, ўрта, қониқарли ва қуйи даражаларга бўлинади. Умумий баллар фоизларда кўрсатилади ва биринчи юқори даражада [AAA] 85 фоиздан юқори, учинчи қуйи даражада эса [D] 5 фоизгача баҳоланади. Шу орқали лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудратчи ташкилотлар рейтинги ҳисоблаб чиқилади. Рейтинг натижалари минимал хавф [энг юқори даража] ва юқори хавф [энг паст даража]лар бўйича баҳоланади.
Қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтинги натижаларига кўра, ташкилот баҳоси «A» ва «B» даражасидаги ишончлилик тоифасига мансуб бўлган тақдирда, объект фойдаланишга топширилгач, буюртмачи томонидан кафолат муддати инобатга олинмасдан объект қийматининг 5 фоизи миқдорида маблағ тўлаб берилади.
Умуман олганда, мазкур рейтингни юритиш лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, уларнинг фаолиятини рағбатлантириш, қолаверса, қурилиш-монтаж ва лойиҳа ишлари сифатини соҳалар бўйича дунёдаги етакчи мамлакатлардаги даражага олиб чиқишга замин яратади.
Қурилиш вазирлиги матбуот хизмати раҳбари, шунингдек, рейтинг учун махсус сайт яратилгани ва ҳозирда унда илк натижалар киритилганини маълум қилди. Унинг қайд этишича, рейтингни ишлаб чиқиш учун «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимига киритиладиган маълумотлар барча учун очиқ ва бу компаниялар ҳақида ишончли маълумот олиш учун платформа вазифасини ўтайди.
Махсус веб саҳифада қайд этилган маълумотга қараганда, ҳозирда жами 36 198 та ташкилот рўйхатдан ўтган. Шундан энг юқори натижа қаторида «биринчи ўрта даража» тоифасида иккита, «иккинчи ўрта даража»да еттита, «учинчи ўрта даража»да 12 та, «биринчи қониқарли даража»да 237 та ташкилот қайд этилган. Ҳозирча юқори даража тоифасига бирор компания киритилмаган. Энг паст натижада эса — «учинчи қуйи даража» тоифасида 16 та ташкилот келтирилган. Қолган субъектлар «иккинчи қуйи даража»дан «иккинчи қониқарли даража» тоифасигача киритилган.
Маълумот ўрнида, ушбу низом талаблари Ўзбекистонда фаолият юритаётган хорижий лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Аввалроқ, президент фармони билан қурилиш корхоналарига ишчиларни уларга иш ҳақини нақд пулда тўлаш ҳуқуқи билан шартнома тузмасдан ёллашга муддатли равишда рухсат берилгани ҳақида хабар қилгандик. Бунда нақд пул меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 10 фоизидан ошмаслиги, ишчиларни ижтимоий ҳимоя қилиш кафолатлари сақлаб қолиниши белгиланган эди.
Қурилиш вазирлиги пудрат ташкилотларининг янги рейтинг тизими ҳақида маълумот берди
Қурилиш вазирлиги мутахассиси Алижон Алимуҳаммедов қурилиш-пудрат ташкилотларининг янги электрон рейтинги ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда у вазирликнинг янги лойиҳаларга бағишланган тадбирида тақдимот қилган, дея хабар берди «Дарё» мухбири.
Қурилиш ишлари ҳажмлари ва объектлари бўйича табақалаштириладиган рейтинг тизими пудрат ташкилотлари даражаси, бозорини кўтариш ва ривожлантириш воситаси бўлиб хизмат қилиши белгиланган. Мутахассис томонидан мукаммал аналитика тизими сифатида эътироф этилган рейтинг биринчи босқичда 30 та (2020 йил июндан), иккинчи босқичда 64 та (2021 йилдан) кўрсаткич асосида 6 та критерийга қараб, чиққан натижада пудрат ташкилотининг ҳолатидан келиб чиқиб балл беради. Яъни қандай ишлар бажарган, қанча ишчиси бор, уларнинг неча нафари сертификатланган мутахассислар экани, қанча техникаси борлиги ва бажарган ишларининг сифати каби тамойиллар асосида пудратчи танланади.
Тизимдаги баҳо биринчи босқич тендер ҳужжатлаштиришининг квалификацион-техник пакетиданоқ пудратчига рад жавобининг берилишига имконият яратиш орқали жараённи соддалаштиради. Натижада тендерлар тезлашади ва бир босқичли тендер шаклида кечади. Яъни фақатгина битта тижорий пакет бўлади.
Янги тендер тизими вақтни 2 баравар, амалиётларни 1/3, ҳужжатларни 14 тадан 6 тага қисқартиради. Ҳафтада 7 кун 24 соат онлайн тарзда кириш мумкин. Тизим оферентларга ўзларидаги энг яхши нархни белгилашни тақозо этади.
Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
Ҳужжатларни текширишда тендер комиссияси баҳолаш вақтида турлича баҳо чиқаришади, у баллар эса ўртачасини олган ҳолда қўйилади. Лекин математика бундай ишламайди, ҳаммамиз биламиз, иккига иккини қўшса тўрт, беш ҳам уч ҳам бўлиши мумкин эмас. Шундай ҳолатларда ўртача баҳо мисолдаги каби тўрт эмас, уч ёки беш чиқиб қолган. Бунда тендер комиссиясининг дисквалификация қилиш ваколати бўлган ҳолда ҳужжатларни текшириб, мувофиқ эмаслигини белгилаб, ҳаққоний ёки ҳаққоний эмас, деб топилиб чиқариб юборган ҳолатлари бўлади. Мана шундай вазиятларда биз рейтинг орқали инсон омилини бартараф қилишга эришяпмиз.
Қурилиш вазирлиги мутахассиси Алижон Алимуҳаммедов
Тизим максимал даражада самарали нархни аниқлаштириш имконини бериши қайд этилди. Чунки рейтинг туфайли пудратчилар ҳужжатлаштиришнинг биринчи квалификацион-техник пакетиданоқ ўйин бўлмаслиги ва ўз балларини таклифи билан ўзига бирор устунлик ёки рақобатбардошликдаги устунликни олиб чиқиб кета олишини баҳолай олган ҳолда қанчалик паст нархда бериш имкони бўлса, шунча паст нархда беради. Айни дамда мазкур тизим ишламаётгани таъкидланди.
Янги рейтинг тизимида эса барча босқичларда ҳар бир қадам шаффофликни таъминлаган ҳолда рўйхатдан ўтказилиб, текширилиб борилади. Юқоридаги ҳеч бир муаммо айни тизимда бўлмаслиги айтилди. Мониторинг, текширувлардаги соддалик, бюрократик тўсиқларнинг йўқ қилиниши, иштирокчиларга тенг муносабат, онлайн тартибда инсон омили олиб ташланади.
Скриншот: Қурилиш вазирлиги
Тендер тартибининг таркибидан фақатгина буюртмачи, оферент ва тендер комиссияси жой олади. Буюртмачи ҳамда комиссия ваколатлари қисқарган ҳолда оферент қулай тартибда ишлайди. Йиғилиш фақат иккинчи, яъни тижорат пакети бўйича ташкил этилади, ҳужжатлаштириш жараёнида атиги 6 та ҳужжат топширилади. Биринчи пакет ўрнида рейтинг тизими балл беради, шу билан биринчи пакетдаги 2 та банд тижорий пакетга ўтказилади.
Рейтинг тизимидаги олган баҳоларига қараб пудратчи ташкилотлар А,B,C,D,E ишончлилик синфларига бўлиб чиқилади. Рейтинг Давлат солиқ қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Қурилиш вазирлигининг тизимидаги маълумотларига асосан шакллантирилади.
Скриншот: Қурилиш вазирлиги
Ғолибни аниқлашда тизим автоматик тарзда пудрат ташкилотларининг миллий рейтингидан ва тижорий таклифдан балларни олади. Умумий балл тендер комиссияси баҳоларининг вазн улуши асосида аниқланади. Баллар суммалаштирилади ва энг юқори балл олган оферент ғолиб, деб топилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 1 июлдан лойиҳа-қидирув, 1 сентябрдан эса қурилиш-пудрат ташкилотларининг электрон рейтинги жорий этилиши маълум қилинган эди.
Loyiha-qidiruv va qurilish-pudrat tashkilotlari elektron reytingi yuritiladi
Hukumat qarori bilan loyiha-qidiruv va qurilish-pudrat tashkilotlari reytingi yuritilishi belgilanmoqda. Tender savdolari aynan mazkur reyting natijalariga ko‘ra o‘tkaziladi va savdolarda yuqori o‘rinda turuvchi tashkilotlar ustunlikka ega bo‘ladi.
9 noyabr kuni Vazirlar Mahkamasining «Loyiha-qidiruv va qurilish-pudrat tashkilotlari reytingini hisoblash va yuritish tartibini joriy etish chora-tadbirlari to‘g‘risida»gi qarori qabul qilindi.
Hujjatga muvofiq, Qurilish vazirligi shaharsozlik hujjatlarini ishlab chiqish uchun tegishli litsenziyaga ega yuridik shaxslar ro‘yxatini shakllantiradi va «Shaffof qurilish» milliy axborot tizimida tashkil etilgan reyting dasturiga joylashtiradi. Reyting uchun zarur ma’lumotlarni besh kun mobaynida vazirlik va idoralar axborot tizimi bilan integratsiyalashtirilgan dasturiy ta’minot vositasida kiritadi. Qurilish vazirligi esa mazkur ma’lumotlar asosida «Shaffof qurilish» tizimi ko‘magida reytingni avtomatik ravishda hisoblab chiqadi. Natijalar vazirlik saytida e’lon qilib borishi belgilangan.
Qurilish vazirligi Matbuot xizmati rahbari Jamoliddin Qalandarov «Gazeta.uz» muxbiriga mazkur reyting natijalari tanlov savdolarida [tender] qo‘llanilishi, reytingda yuqori o‘rinda turuvchi tashkilotlar tanlov ishtirokchilari orasida ustunlikka ega bo‘lishini ma’lum qildi.
Shu bilan birga, qarorga muvofiq, «Loyiha-qidiruv va qurilish-pudrat tashkilotlari reytingini hisoblash va yuritish tartibi to‘g‘risida»gi nizom tasdiqlanmoqda.
Unga ko‘ra, qurilish-pudrat tashkilotlari reytingi ularning salohiyatidan kelib chiqib, 6 ta guruhdan iborat me’zonlar bilan o‘lchanadi va o‘zida 71 ta ko‘rsatkichni qamrab oladi. Salohiyatni aniqlashda tashkilotning malakali mutaxassilari, moliyaviy ko‘rsatkichlari, bajargan ishlarining sifati, ish tajribasi, texnik bazasi, raqobatdoshliligi kabi mezonlar inobatga olinadi.
Reyting ballari tegishli ko‘rsatkichlar bo‘yicha eng yuqori ballga ega bo‘lgan loyiha-qidiruv va qurilish-pudrat tashkilotlari aniqlanadi. Har bir mezon ko‘rsatkich ballar [foizlar] yig‘indisidan iborat va ular tashkilotlar reytingini aniqlab beradi.
Loyiha-qidiruv tashkilotlari reytingi — korporativ boshqaruv tizimi, moliyaviy barqarorligi, samaradorligi va sohadagi faolligi, faoliyat natijadorligi, ishlab chiqarish samaradorligi hamda sohaga oid boshqa mezonlardan iborat 25 ta ko‘rsatkich bo‘yicha aniqlanadi.
Qurilish-pudrat tashkilotlari reytingi — kadrlar siyosati [23%], moliyaviy ko‘rsatkichlari [21,5%], raqobatbardoshligi [20%], ish tajribasi [16%], moddiy texnik baza [10%], mehnatni muhofaza qilish va texnika xavfsizligi [6,5%], texnologiyalashtirish [3%] kabi guruh mezonlarida 20 ta mezon va 60 ta ko‘rsatkichda aniqlanadi.
Grafika: Qurilish vazirligi axborot xizmati.
Qurilish-pudratchi tashkilotlar reyting natijalari ishonchlilik toifasi bo‘yicha A, B, C, D darajalariga, ular o‘z navbatida reyting bahosiga ajratilgan. Ishonchlilik darajasi esa birinchi, ikkinchi va uchinchi toifalarda yuqori, o‘rta, qoniqarli va quyi darajalarga bo‘linadi. Umumiy ballar foizlarda ko‘rsatiladi va birinchi yuqori darajada [AAA] 85 foizdan yuqori, uchinchi quyi darajada esa [D] 5 foizgacha baholanadi. Shu orqali loyiha-qidiruv va qurilish-pudratchi tashkilotlar reytingi hisoblab chiqiladi. Reyting natijalari minimal xavf [eng yuqori daraja] va yuqori xavf [eng past daraja]lar bo‘yicha baholanadi.
Qurilish-pudrat tashkilotlari reytingi natijalariga ko‘ra, tashkilot bahosi «A» va «B» darajasidagi ishonchlilik toifasiga mansub bo‘lgan taqdirda, ob’ekt foydalanishga topshirilgach, buyurtmachi tomonidan kafolat muddati inobatga olinmasdan ob’ekt qiymatining 5 foizi miqdorida mablag‘ to‘lab beriladi.
Umuman olganda, mazkur reytingni yuritish loyiha-qidiruv va qurilish-pudrat tashkilotlari o‘rtasida sog‘lom raqobat muhitini shakllantirish, ularning faoliyatini rag‘batlantirish, qolaversa, qurilish-montaj va loyiha ishlari sifatini sohalar bo‘yicha dunyodagi yetakchi mamlakatlardagi darajaga olib chiqishga zamin yaratadi.
Qurilish vazirligi matbuot xizmati rahbari, shuningdek, reyting uchun maxsus sayt yaratilgani va hozirda unda ilk natijalar kiritilganini ma’lum qildi. Uning qayd etishicha, reytingni ishlab chiqish uchun «Shaffof qurilish» milliy axborot tizimiga kiritiladigan ma’lumotlar barcha uchun ochiq va bu kompaniyalar haqida ishonchli ma’lumot olish uchun platforma vazifasini o‘taydi.
Maxsus veb sahifada qayd etilgan ma’lumotga qaraganda, hozirda jami 36 198 ta tashkilot ro‘yxatdan o‘tgan. Shundan eng yuqori natija qatorida «birinchi o‘rta daraja» toifasida ikkita, «ikkinchi o‘rta daraja»da yettita, «uchinchi o‘rta daraja»da 12 ta, «birinchi qoniqarli daraja»da 237 ta tashkilot qayd etilgan. Hozircha yuqori daraja toifasiga biror kompaniya kiritilmagan. Eng past natijada esa — «uchinchi quyi daraja» toifasida 16 ta tashkilot keltirilgan. Qolgan sub’ektlar «ikkinchi quyi daraja»dan «ikkinchi qoniqarli daraja» toifasigacha kiritilgan.
Ma’lumot o‘rnida, ushbu nizom talablari O‘zbekistonda faoliyat yuritayotgan xorijiy loyiha-qidiruv va qurilish-pudrat tashkilotlariga nisbatan tatbiq etilmaydi.
Avvalroq, prezident farmoni bilan qurilish korxonalariga ishchilarni ularga ish haqini naqd pulda to‘lash huquqi bilan shartnoma tuzmasdan yollashga muddatli ravishda ruxsat berilgani haqida xabar qilgandik. Bunda naqd pul mehnatga haq to‘lash fondining 10 foizidan oshmasligi, ishchilarni ijtimoiy himoya qilish kafolatlari saqlab qolinishi belgilangan edi.
Рейтинг курилиш пудрат ташкилотлари
«Афсуски, 2 йил ичида 3700та қурилиш лойиҳаси бўлган, шундан атиги 186таси тендерда ўтган, қолган қурилиш ишлари буюртмачилар орқали танланган пудрат ташкилотларига берилган. Объектнинг қурилиши, унинг сифати, назорати, қурилиш жараёнининг шаффофлиги қийин бўлган.
Тендер ташкил этиш бўйича илғор давлатлар, Туркия, Хитой ва Россия тажрибасини ўрганганимизда, бизни қизиқтирган нарса бу – рейтинг масаласи бўлди. Унга мувофиқ, тендер ўтказилганда, рейтингнинг асосий омилларига қаралади.
Тендерда очиқлик ва шаффофликни таъминлашда пудрат ташкилотларининг рейтингига қаралади. Бунинг ўз талаблари бор. Мисол учун, ишчи-мутахассисларининг камида 50 фоизи сертификатланган бўлиши керак. Чет элларда 3 ойлик касб-ҳунар курслари жуда кўп. Улар давлат ва хусусий сектор томонидан ташкил этилган.
3 ойлик курсда ўқиган мутахассис имтиҳондан ўтиб, сертификат олади. Ҳар бир пудрат ташкилоти эса, рейтингини ошириши учун сертификати бор мутахассисларни ишга олади. Биз 2020 йилда ўқув курслари бўйича ишларни ҳам бошлаб юбордик. Вазирлик тасарруфида 14та коллеж ва 3та техникум бор. Бу йўналиш ҳам рақамлаштириляпти. Ўқув курсларини битирган ишчилар ҳақида электрон база бўлади. Ишчилар бир ташкилотдан бўшаб, иккинчисига ишга ёлланганда ҳам базада кўринади.
Илгари бўларди, ҳозир, қайтадан йўлга қўйилмоқда. 6та разряд бўладиган бўлса, 5-6- разрядларни олиш жуда қийин бўлиб, улар фақат ўта профессионалларга тақдим этилади. Имтиҳони амалий кўринишда бўлади. Бу ишлар амалга оширилса, рақобат пайдо бўлади, рейтингини оширгач, ўз корхонасини танитишга уринади ва бундай салоҳиятли пудрат ташкилотлари сони ортади.
Рейтингнинг бир кўрсаткичи ишчиларнинг касб-ҳунари бўлса, иккинчиси техник хавфсизлик омили бўлади. Ҳозирги кунда, бу борада жуда кўп муаммолар бор. Бу борасида Меҳнат вазирлиги билан иш олиб боряпмиз.
Бунда ҳам илғор давлатлар тажрибасини ўргандик. Эндиликда, бизлар янгича талаб қўямиз ва шу асосда ишлар олиб борилади.
Солиқ тўлаши бўйича маълумотга ҳам эътибор қаратилади. Банклардан ҳисоб рақамидаги маблағига доир маълумот олиб беради. Рейтинг шу омиллар асосида юритилади.
Бизларда қурилиш ташкилотлари лицензияланмаган, биз уларни бу йўл билан назорат қила олмаймиз. Шу боис, тендерда иштирок этишинг учун рейтинг бўлиши керак, унда мана бу тамойиллар бўлиши лозим, шундагина тендерда иштирок этишга рухсат бериш борасида таклифлар билдирилмоқда, хорижий маслаҳатчилар томонидан. Мана шу нарсалар қурилиш сифати ошиши, ҳар бир пудрат ташкилоти ишчи-ходимларининг касбий маҳорати ошишига олиб келиши таъкидланмоқда.
Бу йўлга қўйилса, мутахассисларга талаб ошади, бугунги кундаги ёлланма ишчилар ҳам курсга бориб ўқиб келади. Мутахассисга айланганидан сўнг, маоши ҳам шунга яраша кўтарилади. Қолаверса, барчаси рақамлаштирилгач, махфий иқтисодиётнинг ҳам олди олинади. Чунки, барчаси рақамлаштирилса, маълумотлар солиқ тизимига боғланади, бошқа жиҳатлари кўриниб туради.
Лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтингини ҳисоблаш ва юритиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 09.11.2020 й. 699-сон қарорига илова)
Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
Вазирлар Ма ҳ камасининг
2020 йил 9 ноябрдаги
Лойи ҳ а- қ идирув ва қ урилиш-пудрат
ташкилотлари рейтингини ҳ исоблаш
ва юритиш тартиби тў ғ рисида
1-БОБ. УМУМИЙ Қ ОИДАЛАР
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси ҳ удудида рўйхатдан ўтган ва асосий фаолият тури қ урилиш-монтаж ишлари ва хизматларни амалга оширишдан иборат бўлган ҳ амда Ўзбекистон Республикасида ша ҳ арсозлик ҳ ужжатларини ишлаб чи қ иш учун тегишли лицензияга эга бўлган юридик шахсларнинг рейтинг маълумотларини шакллантириш ва юритиш тартибини белгилайди.
3. Рейтинглар лойи ҳ а- қ идирув ва қ урилиш-пудрат ташкилотлари ўртасида со ғ лом ра қ обат му ҳ итини шакллантириш, уларнинг инновацион фаолияти даражаси ва сифатини оширишни ра ғ батлантириш, ходимларнинг сало ҳ иятидан самарали фойдаланиш, и қ тисодиётнинг реал сектори тармо қ лари учун қ урилиш-монтаж ва лойи ҳ а ишлари сифатини со ҳ алар бўйича дунёдаги етакчи мамлакатлардаги даражага олиб чи қ ишга замин яратади.
4. Қ уйидагилар рейтингларнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
лойи ҳ а- қ идирув ва қ урилиш-пудрат ташкилотлари тў ғ рисидаги ягона электрон маълумотлар базасини шакллантирган ҳ олда улар рейтингини юритиш;
лойи ҳ а ва қ урилиш ишларида марказлаштирилган мабла ғ лардан самарали фойдаланиш бўйича такомиллашган тизимни жорий этиш;
лойи ҳ а- қ идирув ва қ урилиш-пудрат ташкилотлари томонидан ша ҳ арсозлик нормалари ва қ оидаларига тўли қ риоя этилишига эришиш;
лойи ҳ а- қ идирув ва қ урилиш-пудрат ташкилотлари ўртасида ҳ алол ра қ обат му ҳ итини шакллантириш ор қ али пудрат ҳ амда лойи ҳ а ишлари бозорини ривожлантириш;
лойи ҳ а ва қ урилиш со ҳ асида ма ҳ оратли ишчи ва хизматчиларни (кадрларни) тайёрлаш, улар малакасини мунтазам равишда ошириб бориш ор қ али лойи ҳ а- қ идирув ва қ урилиш-пудрат ташкилотлари сало ҳ ияти оширилишига эришиш;
лойи ҳ а- қ идирув ва қ урилиш-пудрат ташкилотлари со ҳ а бўйича дунёдаги нуфузли ташкилотлар рейтингида ю қ ори по ғ оналардан жой олишини таъминлаш.
5. Лойи ҳ а- қ идирув ва қ урилиш-пудрат ташкилотлари рейтинглари тў ғ рисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Қ урилиш вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қ илиб борилади.
6. Ушбу Низом талаблари Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган хорижий лойи ҳ а- қ идирув ва қ урилиш-пудрат ташкилотларига нисбатан татби қ этилмайди.
2-БОБ. РЕЙТИНГЛАРНИ Ҳ ИСОБЛАШГА ОИД
МАЪЛУМОТЛАР БАЗАЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ
7. Лойи ҳ а- қ идирув ва қ урилиши-пудрат ташкилотлари рейтингларини шакллантириш схемалари ушбу Низомга 1 ва 2-иловаларга мувофи қ шакллантирилади.
8. Рейтингларни ҳ исоблаш учун Ўзбекистон Республикаси Қ урилиш вазирлигига:
Давлат соли қ қ ўмитаси, Давлат статистика қ ўмитаси ҳ амда Бандлик ва ме ҳ нат муносабатлари вазирлиги томонидан иш тажрибаси, ходимлар, шу жумладан, малакали мутахассислар сони, асосий воситалар ҳ ажми, олинган даромадлар, тўланган соли қ лар ва иш ҳ а қ и фонди тў ғ рисидаги маълумотлар;
Қ урилиш со ҳ асида назорат инспекцияси томонидан қ урилиши тугалланган объектлар ҳ ажми, ша ҳ арсозлик қ онунчилигини бузиш ҳ олатларини бартараф этиш тў ғ рисидаги бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмаларнинг мавжудлиги ва уларнинг ижроси тў ғ рисидаги маълумотлар;
бош қ а мутасадди вазирликлар ва идоралар томонидан зарур идоравий маълумотлар белгиланган тартибда идоравий электрон маълумотлар базаларини интеграллаштириш ор қ али та қ дим этиб борилади.
9. Ўзбекистон Республикаси Қ урилиш вазирлиги вазирликлар ва идоралар томонидан белгиланган тартибда та қ дим этилган лойи ҳ а- қ идирув ва қ урилиш-пудрат ташкилотлари тў ғ рисидаги маълумотлар махфийлигини таъминлайди.
10. Қ урилиш-пудрат ташкилотлари рейтингини ҳ исоблаш тартиби қ уйидаги бос қ ичларда амалга оширилади:
Давлат статистика қ ўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган қ урилиш-пудрат ташкилотларининг электрон рўйхати уларнинг идентификация хос ра қ амлари (СТИР, КТУТ, ИФУТ, ХХТУТ, МХОБТ ва бош қ а зарур хос ра қ амлар) билан биргаликда ҳ ар чорак якунидан сўнг кейинги ойнинг ўнинчи кунига қ адар Қ урилиш вазирлигига юборилади;
Қ урилиш вазирлиги Давлат статистика қ ўмитаси томонидан юборилган қ урилиш-пудрат ташкилотларининг электрон рўйхатини бир кун муддатда «Шаффоф қ урилиш» миллий ахборот тизимида ташкил этилган рейтинг дастурига жойлаштиради;
Давлат соли қ қ ўмитаси, Давлат статистика қ ўмитаси, Бандлик ва ме ҳ нат муносабатлари вазирлиги, Қ урилиш со ҳ асида назорат инспекцияси, мутасадди вазирликлар ва идоралар статистик ва идоравий маълумотлар базалари негизида «Шаффоф қ урилиш» миллий ахборот тизими билан интеграциялаштирилган дастурий таъминот воситасида рейтингни ҳ исоблаш учун талаб этиладиган тегишли статистик ва идоравий маълумотлар беш кун муддатда белгиланган тартибда интеграция қ илинишини таъминлайди;
Қ урилиш вазирлиги томонидан «Шаффоф қ урилиш» миллий ахборот тизими билан интеграциялаштирилган дастурий таъминот воситасида рейтингнинг автоматик ҳ исобланиши таъминланади;
қ урилиш-пудрат ташкилотлари рейтинги тў ғ рисидаги маълумотлар Қ урилиш вазирлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.
11. Лойи ҳ а- қ идирув ташкилотлари рейтингини ҳ исоблаш тартиби қ уйидаги бос қ ичларда амалга оширилади:
Қ урилиш вазирлиги Ўзбекистон Республикасида ша ҳ арсозлик ҳ ужжатларини ишлаб чи қ иш учун тегишли лицензияга эга бўлган юридик шахсларнинг электрон рўйхатини «Шаффоф қ урилиш» миллий ахборот тизимида ташкил этилган рейтинг дастурига жойлаштиради;
Давлат соли қ қ ўмитаси, Давлат статистика қ ўмитаси, Қ урилиш со ҳ асида назорат инспекцияси, мутасадди вазирликлар ва идоралар статистик ва идоравий маълумотлар базалари негизида «Шаффоф қ урилиш» миллий ахборот тизими билан интеграциялаштирилган дастурий таъминот воситасида рейтингни ҳ исоблаш учун талаб этиладиган тегишли статистик ва идоравий маълумотлар беш кун муддатда белгиланган тартибда интеграция қ илинишини таъминлайди;
Қ урилиш вазирлиги томонидан «Шаффоф қ урилиш» миллий ахборот тизими билан интеграциялаштирилган дастурий таъминот воситасида рейтингнинг автоматик ҳ исобланиши таъминланади;
лойи ҳ а- қ идирув ташкилотлари рейтинги тў ғ рисидаги маълумотлар Қ урилиш вазирлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.
12. Мазкур Низомнинг 10 ва 11-бандларида белгиланган барча жараёнлар Қ урилиш вазирлиги томонидан мувофи қ лаштириб борилади.
3-БОБ. РЕЙТИНГЛАР НАТИЖАЛАРИНИ
Ҳ ИСОБЛАШ ВА ЭЪЛОН Қ ИЛИШ
13. Ўзбекистон Республикаси Давлат соли қ қ ўмитаси, Давлат статистика қ ўмитаси ҳ амда Бандлик ва ме ҳ нат муносабатлари вазирлиги, Қ урилиш со ҳ асида назорат инспекцияси ва бош қ а мутасадди вазирликлар ва идоралар томонидан та қ дим этилган статистик ва идоравий маълумотлар асосида Қ урилиш вазирлиги томонидан ишлаб чи қ илган методикаларга мувофи қ белгиланган тартибда рейтинглар ҳ исоблари юритилади.
14. Лойи ҳ а- қ идирув ва қ урилиш-пудрат ташкилотлари рейтингларини ани қ лаш мезонлари ушбу Низомга 3 ва 4-иловаларга мувофи қ амалга оширилади.
15. Рейтинглар баллари қ уйидагилардан шакллантирилади:
тегишли рейтинглар кўрсаткичлари бўйича энг ю қ ори кўрсаткичга эга бўлган лойи ҳ а- қ идирув ва қ урилиш-пудрат ташкилотлари ани қ ланади;
ҳ ар бир мезон бўйича кўрсаткич баллар йи ғ индисидан иборат бўлади;
ҳ ар бир мезон бўйича ҳ исобланган баллар йи ғ индиси лойи ҳ а- қ идирув ва қ урилиш-пудрат ташкилотлари рейтингини ифодалайди.
16. Қ урилиш-пудрат ташкилотлари рейтинги натижалари қ уйидаги тоифаларга бўлинади: